English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“БМТда ўзбек тилининг янграши биз учун ҳам фахрлидир”
11:34 / 2020-09-23

Мен ҳаётини ўзбек тилини ўрганиш ва уни ҳинд талаба ёшларига ўргатишга бағишлаган Ҳиндистон олими сифатида шуни қайд этишни истардимки, яқин ўтмишда бундай катта минбардан туриб ўзбек тилида сўзлашни тасаввур қилиш мушкул эди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этиши ва унинг БМТ минбарида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзбек тилида нутқ сўзлаши кутилаётгани қалбимизда фаҳр туйғуларини уйғотди.

Мен ҳаётини ўзбек тилини ўрганиш ва уни ҳинд талаба ёшларига ўргатишга бағишлаган Ҳиндистон олими сифатида шуни қайд этишни истардимки, яқин ўтмишда бундай катта минбардан туриб ўзбек тилида сўзлашни тасаввур қилиш мушкул эди.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги Ўзбекистон заминида Амир Темур, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Имом ал Бухорий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳамад Бобур каби кўплаб алломалар таваллуд топган ва фаолият юритган.

Ўз замонасида ушбу алломалар дунё сиёсатига катта таъсир кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда Ўзбекистон раҳбарининг оқилона ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан муносиб кутиб олинмоқда. Фикримнинг далили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари ўтказишни йўлга қўйиш, БМТнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенциясини ишлаб чиқиш, Оролбўйи муаммосига эътиборни ошириш ва Афғонистон муаммосини ҳал этиш каби масалаларга оид бешта таклифининг аксарияти ҳозирга қадар амалга ошганини таъкидлаш кифоя.

Ишончим комил, Ўзбекистон Президентининг навбатдаги маърузасида ҳам халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик қатор масалалар юзасидан муҳим ташаббуслар янграйди ва ўз аҳамияти жиҳатидан улар албатта жаҳон ҳамжамиятининг катта эътиборига молик бўлади.

Шаҳид Таслим,
Жамия Миллия Исломия университети (Ҳиндистон)
ўзбек тили ўқитувчиси, профессор