Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТда Украина болаларининг Россияга олиб кетилишидан хавотир билдирилмоқда
10:21 / 2022-06-16

БМТнинг Украина бўйича Комиссияси украиналик болаларнинг Россияга олиб кетилаётганидан ҳамда уларнинг айримларига Россия фуқаролиги бериш тартиблари тезлаштирилаётганидан қаттиқ хавотир билдирмоқда.

РИА Новостининг ёзишича, Комиссия аъзолари Украинага сафарини якунлагандан кейин чоршанба куни ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилган.

"Комиссия урушнинг болалар учун қандай оқибатларни олиб келаётганидан қаттиқ хавотирда. Украинанинг босиб олинган ҳудудларида болалар Россия Федерациясига олиб кетилаётгани ҳамда уларга фуқаролик олиш тартиби тезлаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни текшириш давом эттирилиши керак", - дейилади комиссия аъзоси Жасминки Жумхуранинг тарқатган маърузасида. 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Украинадаги воқеаларни текшириш мақсадида можаро пайтида инсон ҳуқуқларининг ҳамда халқаро гуманитар ҳуқуқларнинг бузилишини текшириш ваколатига эга бўлган мустақил халқаро комиссия ташкил этган эди.