Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ зарур гуманитар маблағнинг бор-йўғи 20 фоизини олган
10:29 / 2023-07-03

БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ГММБ) бу йил бутун дунё бўйлаб одамларга ёрдам бериш учун зарур 54,8 миллиард долларнинг атиги 20 фоизи келиб тушганини маълум қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги ёзди.

– Маблағ бўшлиғи миллионлаб одамларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиғи ва ҳимояси таъминланиши жараёнига салбий таъсир кўрсатади ва биз донорларни фавқулодда гуманитар режага саховат ила ҳисса қўшишни давом эттиришга чақирамиз, – деди ташкилот раҳбарияти. – ГММБ эҳтиёжи ўсишини ҳисобга олган ҳолда, молиялаштириш давом этиши учун курашяпмиз.

– Жорий йил ўрталарида 362 миллион киши фавқулодда ёрдамга муҳтожлиги аниқланди, бу йил бошидаги кўрсаткичдан 13 миллион кўп, – дейилади ташкилот хабарномасида. – Нафсиламбрини айтганда, ҳозир дунёдаги ҳар 22 кишидан бири ёрдамга муҳтож. Айниқса, Мьянма, Афғонистон, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Сомали ва Венесуэлада инқироз чуқурлашган.

Дунёдаги энг мураккаб ва узоқ давом этган гуманитар инқирозлардан бирини бошдан кечираётган Конго Демократик Республикаси 2022 йил 1,88 миллиард долларлик ёрдамга муҳтож бўлди. Маълумотга кўра, бу йил 10 миллион кишини қўллаш ва ҳимоя қилиш учун ушбу мамлакатга 2,25 миллиард доллар зарур.