Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ ваколатхонаси ва “Zamin” фонди томонидан Жаҳон болалар кунига бағишланган Халқаро форум ўтказилади
15:37 / 2020-11-19

БМТнинг ихтисослашган муассасалари “Zamin” халқаро жамоат фондининг ҳар йили 20 ноябрда нишонланадиган Жаҳон болалар кунига бағишланган веб-форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

2020 йилнинг 19 ноябрида Халқаро веб-форум доирасида “Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи: пандемия давридаги долзарблик, бардавомлик ва инновациялар” мавзусида COVID-19 пандемияси шароитида сифатли таълимдан фойдаланиш ва уни қамраб олиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тадбир иштирокчилари олдига муқобил таълим дастурларини жорий этишнинг долзарблиги ва имкониятларини баҳолаш вазифаси қўйилган.

БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Aмина Моҳаммад сессия иштирокчилари олдида нутқ сўзлайди. Форумнинг ялпи мажлисидаги хорижий иштирокчилар қаторида БМТ Бош котибининг ўринбосари Татьяна Валовая, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман ва ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Aфшан Хан ҳам бор.

Тадбир видео-конференция форматида ўтказилиб, унда БМТнинг бошқа институтлари раҳбарлари, хорижий экспертлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ёшлар тузилмалари ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этишади.

Форум натижаларига кўра якуний резолюция қабул қилинади. Тадбир ҳақида батафсил маълумот www.childforum.uz расмий веб-сайтида.

Маълумот учун

Болаларнинг фаровонлигини таъминлаш фаолиятига бағишланган Жаҳон болалар куни 1954 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган.

1959 йил 20 ноябрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияни, 1989 йилда эса Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. 1990 йилдан бошлаб, Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни билан бир қаторда ушбу таъсис ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳам нишонланади.

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги энг муҳим шартнома бўлган Конвенция болалар ҳуқуқлари тўпламини, шу жумладан яшаш, соғлиқ, таълим олиш, дам олиш ва бўш вақт ўтказиш, ота-она қарамоғида бўлиш, фикр билдириш ҳамда зўравонлик ва камситишлардан ҳимоя қилиниш ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Ушбу муҳим куннинг БМТга аъзо давлатлар томонидан нишонланиши, мулоқот ва фаол ҳаракатлар орқали дунёда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда болалар учун қулай муҳитни ривожлантириш масаласига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш имкониятини беради.