Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ вакили Танзила Норбоева муносиб эътироф этилганини билдирди
11:37 / 2020-01-23

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Хелена Фрайзер Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевани Ўзбекистонда “Энг фаол давлат арбоби — Йил одами”, дея эътироф этилгани билан муборакбод этди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Хелена Фрайзер Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевани Ўзбекистонда “Энг фаол давлат арбоби — Йил одами”, дея эътироф этилгани билан муборакбод этди.

Хелена Фрайзер твиттер ижтимоий тармоғида шундай ёзади:

“БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси дўстимиз ва ҳамкоримиз Танзила Норбоевани “Йил одами – Энг фаол давлат арбоби”, деб тан олинганидан жуда мамнун. Муносиб эътироф. Қадрли Т. Норбоева сизни муборакбод этаман”, дея ёзади БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили.

Эслатма: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови -2019” танловида Танзила Норбоева “Энг фаол давлат арбоби — Йил одами” деб тан олинган эди.