Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ тузилмаси билан гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича кўп қиррали ҳамкорлик янада ривожлантирилади
12:39 / 2024-08-30

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бу фикрлар Олий Мажлис Сенатида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг (UNODC) минтақавий соғлиқни сақлаш маслаҳатчиси Милос Стожановис ҳамда Профилактика, даволаш ва реабилитация бўлими «UNODC PTRS» дастури бошлиғи Вадиҳ Маалоуф билан бўлиб ўтган учрашувда қайд этилди.  

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова ёшлар ва болалар ўртасида гиёҳвандлик ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган қонунлар ҳамда олиб борилган назорат-таҳлил фаолияти натижалари юзасидан атрофлича маълумот берди.  

Милос Стожановис ҳамда Вадиҳ Маалоуф истиқболли лойиҳалар, ҳамкорликнинг янги соҳалари, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш, гиёҳвандликка бўлган қарамликни камайтириш, даволаш ва касалликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди.  

Учрашувда Республика психологик-педагогик ташхис маркази, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг масъул раҳбар ходимларининг фикр-мулоҳаза ва таклифлари эшитилди.  

Муҳокама якунида Олий Мажлис Сенати ва UNODC ташкилоти билан истиқболда биргаликда амалга ошириладиган режалар, ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА