БМТ "Толибон" ваъдаларини бажармаётганини маълум қилди
"Толибон" аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ ваъдаларини бажармаяпти. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелетнинг айтишича, Aфғонистонда "Толибон" ҳокимиятга келганидан бери кўплаб аёллар, этник ва диний гуруҳлар вакиллари хавотир остида қолган.
"Толибон" аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, деган ишончга қарамай, сўнгги уч ҳафта ичида аёллар аста-секин жамиятдан четлаштирилди, – деди Бачелет.
Reuters хабарига кўра, баъзи жойларда 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга боришига рухсат берилмаган, аёллар эса уйда қолишлари шарт.
Шунингдек, у собиқ ҳукумат амалдорлари ва хавфсизлик хизмати ходимларини афв этиш ҳақидаги ваъдалар бажарилмаганини айтган.