Қамалдаги Ғазо секторида ўн минглаб болалар ўлдирилган ёки ногиронликка дучор қилинган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 56-сессиясида Фаластин ҳудудида содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўйича БМТ мустақил халқаро комиссияси раиси Нави Пиллай айтиб ўтди.
Яна минглаб фаластинлик болалар жасади Ғазодаги вайрон қилинган бинолар остида қолган бўлиши мумкин, деди у.
Уруш болалар фаровонлиги учун зарур инфратузилмага, жумладан касалхона, мактаб ва асосий хизмат кўрсатиш муассасаларига жиддий таъсир кўрсатган.
7 октябрдан бери Ғазода 37 300 фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар. Жами 85 400 одам тан жароҳати олган, буни маҳаллий соғлиқни сақлаш идораси маълумоти тасдиқлайди. Исроилда қурбонлар сони 1200 га яқин.
Исроилни геноцидда айблаган Халқаро суд қарорида 1 миллиондан ортиқ фаластинлик бошпана топган Рафоҳга ҳужумни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган.
Саккиз ой давомида Ғазонинг аксар ҳудуди вайронага айланди. Маҳаллий аҳоли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармон билан боғлиқ кескин танқисликка дуч келган.