Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорлик алоқалари ривожланади
09:37 / 2024-09-11

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии хоним билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги фаол иштироки ҳамда истиқболдаги таклиф ва ташаббусларга тўхталиб ўтилди.  

Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳалардаги ва таълим йўналишидаги ислоҳотлар ва гендер тенглик масаласига доир ижобий ўзгаришлар ҳақида фикр алмашилди.  

Мулоқот давомида мамлакатимизнинг халқаро индекслардаги рейтинги юқорилаб бораётгани эътироф этилиб, мазкур йўналишда ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.  

Бундан ташқари, маҳаллий кенгашлар ва халқ депутатлари фаолиятини кучайтиришга қаратилган ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга эътибор қаратилди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА