English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ сессияси: Тоғларни барқарор ривожлантириш – долзарб масала
12:43 / 2022-09-21

Америка Қўшма Штатлари Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қирғиз Республикаси тадбир ташкилотчиларидан бири сифатида қайд этилган мазкур тадбирда БМТга аъзо давлатлар ва Ташкилот тузилмалари делегациялари иштирок этди.

Мулоқот давомида тоғли туманлар экология тизимини яхшилаш, бундай ҳудудуларда истиқомат қиладиган аҳоли фаровонлигини ошириш, музликни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди.

https://cdn3.mfa.uz/2022/09/21/06/48/2_fWibnFImxc_low.jpg

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов мавзуга оид чиқишида мамлакатимиз тоғли ҳудудларини ривожлантириш, тоғли жой аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. “Яшил кун тартиби”ни тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатларга алоҳида тўхталди.

https://cdn3.mfa.uz/2022/09/21/06/49/3_M0zulcJKjV_low.jpg

Ўзбекистон тоғ экотизимини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлиги маълум қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида таклиф этилган Бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги яна бир бор таъкидланди.

Ғ.Хонназаров,

ЎзА