БМТ: Сайёрамизда қуролли можаро жуда кўп
Ҳозир жаҳон бўйича қуролли тўқнашув ўчоғи 55 тага етган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг ёмон кўрсаткич, дея баёнот берди Женевада уюштирилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Фолькер Тюрк.
– Дунёда юзага келган вазият жуда қайғули, чунки ҳозир давримиз зулматга чўмган, – деди у. – Бугунги кунда сайёрамизда 55 та зиддият ўчоғи мавжуд. Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён қайд этилган салбий рекорд кўрсаткич.