Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: сайёрамизда миллионлаб одамларга очлик хавф солмоқда
15:15 / 2025-06-18

Бир қатор мамлакатларда очарчилик хавфи ортиб бормоқда, айниқса, Фаластин, Жанубий Судан, Гаити ва Малида вазият кескин, дейилади БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖОД) қўшма ҳисоботида.

– Бу ҳисобот огоҳлантирувчи қўнғироқдир, -деди ЖОД ижрочи директори Синди Маккейн.

Унинг сўзларига кўра, муҳтожларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмай туриб, уларни қутқариб бўлмайди. 

– Очлик олисда кўринаётган таҳдид эмас, у миллионлаб одамлар учун кунлик ҳақиқат, -деди ФАО бош директори Цюй Дунъюй.

Жанубий Суданда аҳолининг 57 фоизи ёки қарийб 7,7 миллион киши озиқ-овқат билан боғлиқ жиддий хавф-хатарларга дуч келиши кутилмоқда. Мамлакатнинг икки вилоятида очарчилик хавфи борлиги тасдиқланган. 

Гаитида зўравонликларнинг кучайиши ва инсонпарварлик ёрдамининг йўқлиги пойтахт Порт-о-Пренс ҳудудидаги 8 минг 400 дан ортиқ аҳолини очарчиликка дучор қилди.

Малида ғалла нархининг юқорилиги ва давом этаётган зиддият уй хўжаликларининг захираларини тугатмоқда. Агар ёрдам кўрсатилмаса, 2 минг 600 киши очлик қурбони бўлиши мумкин.

С.Раҳимов, ЎзА