Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Сўнгги 12 йилда 1010 журналист ўлдирилган
11:34 / 2019-11-04

БМТнинг расмий интернет саҳифасида эълон қилинишича https://www.un.org/ru/events/journalists/, сўнгги 12 йилда 1010 нафар журналист турли жиноятлар, ҳарбий ҳаракатлар ва бошқа ҳодисалар қурбони бўлган. Уларнинг асосий қисми қуролли ҳаракатлар давом этаётган араб мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

ЮНЕСКОда Халқаро журналистларга қарши жиноятларнинг жазосиз қолишига барҳам бериш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ана шу маълумотни тақдим этди. Унинг баёнотида қайд этилишича, журналистларга қарши амалга оширилган ҳаракатлар бу жамият тараққиётига қарши мудҳиш жиноятдир. “Агар уларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилмас экан, Ер юзида тартибсизлик, нотўғри ва нохолис маълумотларга тўлиб тошган муҳит ҳукмрон бўлади”, деди А. Гутерреш.

Маълумки, 2013 йил 2 ноябрь куни Малида икки нафар француз журналистининг ўлдирилиши сабабли ушбу кун БМТнинг 68/163-сонли резолюциясига биноан Халқаро журналистларга қарши жиноятларнинг жазосиз қолишига барҳам бериш куни деб эълон қилинган эди. Мазкур халқаро ҳужжатга кўра, БМТга аъзо барча давлатлар ўз ҳудудида журналистларнинг эркин фаолият юритиши, уларга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан қонуний чоралар кўриши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Антониу Гутеррешнинг таъкидлашича, айни пайтга қадар турли сабабларга кўра фожиали ҳалок бўлган журналистларнинг ўлими учун жавобгар кимсаларнинг 90 фоизи жазосиз қолмоқда.