Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Россия ва Украинани маҳбуслар алмашинувини давом эттиришга чақирди
12:29 / 2025-11-21

БМТ Россия ва Украинани маҳбуслар алмашинувини давом эттиришга чақирди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

– Биз Россия ва Украинани маҳбуслар алмашинувини давом эттириш, ҳибсдаги тинч аҳолини озод қилиш ва украиналик болаларни қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирамиз, - деди БМТ Сиёсий ва тинчлик ўрнатиш ишлари департаментининг Европа, Марказий Осиё ва Америка бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Каёко Гото.

Унинг таъкидлашича, БМТ икки ўлка ўртасида ҳалок бўлган аскарлар жасадлари алмашинувини ҳам назоратга олади.

С.Раҳимов, ЎзА