Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Қозоғистондаги можарода иштирок этаётган томонларни зўровонликка йўл қўймасликка чақирди
15:40 / 2022-01-08

БМТ Қозоғистондаги можарода иштирок этаётган томонларни зўровонликка йўл қўймасликка чақиради ва одамларни ўлдириш қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракатдир, дея баёнот берди БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистлар учун уюштирган брифингда.

"Биз Қозоғистонда юзага келган вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва можарога аралашган барча томонларни  босиқликка, зўровонликларга йўл қўймасликка ва вазиятни барқарорлаштириш учун тинч воситаларни ишга солишга чақирамиз", - деди Дюжаррик.

Унинг таъкидлашича, муҳими, зўровонликка барҳам берилсин, намойишчилар акциясини тинч йўллар билан ўтказсин. "Полициячилар ва бошқаларни, жумладан намойишчиларни ҳам  ўлдиришга йўл қўйиб бўлмайди", - деди у.

"Ҳар қандай вазиятда ҳам жамоатчилик тартибини ўрнатиш жараёнида  инсон ҳуқуқларига ва халқаро стандартларга амал қилишга  эҳтиёжи мавжуд", - қўшимча қилди у.