Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Покистонда 3,5 миллион афғон қочқини бор
10:43 / 2023-09-26

Покистондаги афғонистонлик қочоқлар сони 3,5 миллионга етди. Бу ҳақда БМТ Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди. Баёнотда айтилишича, улардан фақат бир ярим миллиони Покистонда яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берадиган ҳукумат қайдидан ўтган.

Толибон ҳукуматга келган 2021 йил август ойидан бери Покистонга 600 мингдан зиёд қочоқ ва эмигрант ўтган. Бунгача уч миллондан ортиқ афғон ушбу қўшни мамлакатда яшаб келаётган эди.

Бу йил тахминан 880 минг кишининг мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжати муддати тугайди. Агар ҳукумат уларнинг ҳужжатини узайтирмаса, у ҳолда бу афғонларни Покистондан чиқариб юборишга тўғри келади.

Бошқарма кўмагида икки йил ичида 16 минг афғон Покистондан Афғонистонга қайтарилган, дейилади хабарда.

20 мингга яқин Афғонистон фуқароси АҚШга киришига рухсат берувчи “Р2” дастурида қатнашмоқда.