Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Ижрочи директори билан учрашув
16:42 / 2021-11-24

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (УНОДС) Ижрочи директори Гада Фатҳи Вали билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва УНОДС ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

БМТ тузилмаси раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

 

Ғайрат Хонназаров, ЎзА