Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ миссияси Афғонистонда масжид портлатилиши оқибатида 100 дан зиёд киши ҳалок бўлганини маълум қилди
19:27 / 2021-10-08

БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш бўйича миссияси (UNAMA) ана шундай хабарни тарқатди.

Бундан аввалроқ берилган хабарда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг барчаси намозга келганлар бўлгани айтилганди.

“Толибон” ҳаракатининг вакили Забиулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, портлашдан кейин масжидга махсус хизмат ходимлари келишган. Улар ҳозир текширув ўтказмоқда.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Саид Хости РИА Новостига ҳақиқатан ҳам портлаш содир этилганини тасдиқлаган, лекин қурбонлар сони номаълум эканини айтган.

Al-Jazeera телеканалининг хавфсизлик органларига таяниб хабар беришича, Қундуз вилоятида масжидда уюштирилган портлашда қурбонлар сони 60 кишига етган, 107 киши жароҳат олган.

Хабарда таъкидланишича, масжиддаги портлаш ҳафта давомида диний муассасаларга уюштирилган учинчи ҳужум бўлмоқда.

Бунгача Кобулдаги Идгоҳ масжидида ҳамда Хост вилоятида диний мадрасада портлаш содир этилган эди.