Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Лотин Америкасида 10 кишининг 4 нафари очликдан азият чекмоқда
19:09 / 2021-12-01

БМТ ҳисоботига кўра, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида очлик 2000 йилдан бери энг юқори даражага етди.

2019-2020 йиллар оралиғида коронавирус пандемиясининг оқибатлари туфайли очликдан азият чекаётганлар сони 13,8 миллионга ошиб, 60 миллион кишига етган, – дейилади БМТ маълумотида.

Бу 267 миллион аҳолига эга минтақадаги 10 кишидан 4 нафари озиқ-овқат етишмаслигини бошдан кечираётганини англатади.

– Биз буни баланд овозда ва аниқ айтишимиз керак, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий вазиятга дуч келмоқда, – дейди БМТ вакили Хулио Бердегуе.

Пандемиядан олдин Жанубий Америка аҳолисининг тахминан 7 фоизи очликка дучор бўлган. Ҳозир минтақада тўйиб овқатланмаслик 9,1 фоизга етди.

2020 йил давомида минтақадаги аёлларнинг 41,8 фоизи, эркакларнинг 32,2 фоизи озиқ-овқат етишмовчилигини бошдан кечирди.

Тўйиб овқатланмаслик даражаси энг юқори бўлган мамлакатлар Гаити 46,8 фоиз, Венесуэла 27,4 фоиз, Никарагуа 19,3 фоиз, Гватемала 16,8 фоиз, Гондурас 13,5 фоизни ташкил этган.

Улуғбек Маҳмирзаев