Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Конгога кузатувчи миссия юбормоқда
12:53 / 2026-02-03

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яқин кунларда Конго Демократик Республикасида ҳукумат кучлари ва AFC/M23 исёнчи гуруҳи ўртасида келишилган сулҳни назорат қилиш учун илк кузатувчиларни юборади. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнот Доҳа шаҳрида ўтказилган музокарада келишилган.

Кузатувчи миссия мамлакат шарқидаги стратегик аҳамиятга эга Увира шаҳрида жойлашади. Бу маскан ўтган йил декабрида AFC/M23 томонидан тезкор ҳужум чоғида эгалланган. Ўтган ой исёнчилар чекинишини эълон қилгандан кейин эса ҳукумат қўшини ва иттифоқчи кучлар томонидан яна назоратга олинган.

Мазкур қарор Қатар воситачилигида олиб борилаётган бевосита мулоқот жараёнида муҳим силжиш кузатилганини англатади. AFC/M23 гуруҳи ўтган йил Конго шарқида аввал ҳеч қачон эгалламаган даражада кенг ҳудудларни қўлга киритган эди. Айни пайт АҚШ Конго расмий ҳукумати ва Руанда ўртасида алоҳида музокара олиб бормоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА