БМТ Кобулдаги таълим марказида содир этилган портлаш қурбонлари кўпайганини таъкидламоқда
Қурбонлар 43, жароҳатланганлар 83 кишига етди, дейилади БМТнинг Афғонистонни қўллаб-қувватлаш бўйича миссияси (UNAMA) тарқатган хабарда.
Портлаш 30 сентябрь куни пойтахтнинг ғарбий қисмидаги Дашт-и-Барчи туманида имтиҳон пайтида юз берган. Аввалроқ 35 қурбон бўлгани, 82 киши жароҳат олгани айтилган эди.
"Қурбонлар сони яна ортиши мумкин", – дейилади миссиянинг ижтимоий тармоқда тарқатган хабарида.
Таъкидланишича, портлаш қурбонлари асосан қизлар ва ёш аёллар бўлган.