Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ ХК вакиллари йиғилиш ўтказиш таклифи билан чиқишди
10:51 / 2020-04-03

Ҳозирги пайтда БМТ ХКнинг ҳар қандай йиғилишлари коронавирус хавфи туфайли видео алоқа шаклида ташкил этилмоқда.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 9 нафар аъзоси кенгашнинг коронавирус мавзуси муҳокамасига бағишланган йиғилишини ўтказишни ҳамда мажлисда ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этишини сўраган. Бу ҳақда РИА Новости БМТ ХКдаги манбага таяниб хабар берган.

Ҳозирги пайтда БМТ ХКнинг ҳар қандай йиғилишлари коронавирус хавфи туфайли видео алоқа шаклида ташкил этилмоқда.

Хабарда тўққиз давлат вакиллари шундай учрашув уюштирилишини таклиф этиб, шунингдек Бош котиб Хавфсизлик Кенгашига коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият ҳақида ахборот беришини сўраган.

Бошқа бир манбада бу ерда гап Бельгия, Доминикана, Эстония, Германия, Индонезия, Нигер, Тунис, Вьетнам, Сент-Винсент ва Гренадина давлатлари тўғрисида кетаётгани аниқ келтирилган. Ушбу маълумотда айтилишича, бу вакиллар видео алоқа тарзида ёпи мажлис ўтказиш таклифини билдиришган. Йиғилишда ХК мандатига кирувчи қатор масалалар, жумладан Бош котибнинг бутун дунёда уруш оловини сўндириш ҳақидаги чақириғи, шунингдек ер юзидаги тинчликпарварлик операциялари ва инсонпарварлик миссияларига коронавируснинг таъсири муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Ҳозирча йиғилишни ўтказиш бўйича аниқ бир келишувга эришилгани йўқ.