French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Жанубий Осиёдаги очлик ҳолати ҳақида ҳисобот берди
10:10 / 2025-11-30

Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий ўсиши натижасида Жанубий Осиёда очлик ҳолати яхшиланди, деди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ҒАО) Россия Федерацияси билан алоқалар бўйича идораси директори Олег Кобяков "РИА Новости" агентлигига берган интервьюсида.

- Жануби-шарқий ва Жанубий Осиёда вазият сезиларли даражада яхшиланди, деди у. - Бу асосан Ҳиндистон, шунингдек Жанубий Америкада жадал ижтимоий-иқтисодий ўсиш кузатилгани билан боғлиқ. Бу ижобий тенденция. Афсуски, Африка ва Ғарбий Осиёнинг аксарият кичик минтақаларида очлик барқарор ўсаётгани ҳам бор гап.

Маълумотга кўра, Африкада очлик даражаси 2024 йилдан буён 20 фоиз ошди, яъни минтақадаги ҳар беш кишидан бири шу азобни бошидан кечирмоқда. Ғарбий Осиёда айни кўрсаткич 12,7 фоиз кўтарилган. Яъни, ҳар саккиз кишидан бири тўйиб овқатланмаяпти.

С.Раҳимов, ЎзА