БМТ: Исроил Ғазодаги экинларга жиддий зарар етказди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД) ҳисоботида айтилишича, Ғазо секторидаги қишлоқ хўжалиги майдонининг 80-96 фоизи 2024 йил Исроил ҳарбий амалиёти натижасида йўқ қилинган ёки жиддий зарар кўрган.
– Хусусан, суғориш инфратузилмаси, чорва фермалари, боғлар, қишлоқ хўжалиги ери, техника, омборхона ва тажриба манзилларида беқиёс талофат кузатилган, – дейилади ҳужжатда. – Натижада озиқ-овқат хавфсизлиги издан чиққан, қашшоқлик даражаси ошган.
Тўлиқ қамал қилингач, секторга сув, электр энергияси, ёнилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтади.
Ғазо амалда жанубий ва шимолий қисмларга бўлинган. Исроил ҳозир ХАМАСнинг сўнгги таянчи ҳисобланган Рафоҳда қуруқликда ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.