БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашига 14 та мамлакат киритилди
Жазоир, Бангладеш, Бельгия, Чили, Коста-Рика, Грузия, Германия, Қирғизистон, Малдив, Марокаш, Руминия, ЖАР, Судан, Вьетнам давлатлари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши таркибига киритилди. Ушбу давлатлар энди 2023 йилдан то 2025 йилгача Кенгаш таркибида бўлади, деб баёнот берди БМТ Бош Ассамблеясининг мажлисида Бошассамблея раиси Чаба Короши.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга сешанба куни сайлов бўлиб ўтган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши 47 та доимий аъзодан иборат, улар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан сайланади. Кенгашнинг доимий аъзолари резолюция қабул қилишда ёки Кенгаш томонидан ўтказиладиган махсус сессияларда овоз бериш ҳуқуқига эга. Кенгаш аъзолари ўз вазифаларини уч йил мобайнида бажаради. Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши бир йилда 10 ҳафта оралиғи билан камида учта доимий сессия ўтказади. Сессиялар март, июнь ва сентябрда бўлиб ўтади.