English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Хавфсизлик кенгаши толибларга қўлланилаётган санкцияни бекор қилиш масаласини муҳокама этмаяпти
10:55 / 2021-09-22

“Толибон” ҳаракатига қўлланилаётган санкцияни бекор қилиш масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинаётгани йўқ, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя РИА Новостига.

"Хавфсизлик кенгаши йўналиши билан толибларга қўлланилаётган санкцияни бекор қилиш мавзуси ҳозир кун тартибида эмас", — деди у.

Унинг айтишича, ушбу масала бугунми, эртами, барибир ҳал қилиниши керак.

"Лекин буни шошилинч равишда қилиш керак эмас. Афғонистонда воқеаларнинг ривожига қараб бир қарорга келинади", — деди доимий вакил.

Небензянинг баёнот беришича, ҳозирда энг асосий муаммо Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласидир.

(С.Раҳимов)