БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея бўйича йиғилиш ўтказади
Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг бир кун аввал учта ракета синови ўтказганига жавобан КХДР бўйича учрашув ўтказади. Бу ҳақда жаҳон ташкилотининг чоршанба куни тарқатилган дастурида айтилади, – деб ёзади “Арменпресс”.
“Reuters” агентлигининг АҚШ маъмурияти вакилига таяниб хабар беришича, мазкур йиғилишда АҚШнинг Пхеньянга қарши санкцияларни кучайтиришни назарда тутувчи резолюция лойиҳасига овоз бериш кутилмоқда.
Сеул маълумотига кўра, Шимолий Корея чоршанба куни учта баллистик ракета учирган. Шу ўринда, Жанубий Корея ҳарбийлари хабарига кўра, улардан бири қитъалараро, қолган иккитаси эса қисқа масофали баллистик ракеталар бўлган. Шу билан бирга, битта қисқа масофали ракетанинг учирилиши муваффақиятсиз тугаган.
Улуғбек Маҳмирзаев