БМТ глобал инқирозга қарши курашиш учун 22,9 миллион доллар ажратади
Барқарор ривожланиш мақсадлари қўшма жамғармаси глобал озиқ-овқат, энергетика ва молиявий инқирозга қарши курашиш учун фавқулодда ривожланиш механизмини ишга туширди, — деб хабар бермоқда БМТ матбуот хизмати.
Украинадаги вазият ушбу уч турдаги глобал инқирозни кучайтирди. Бу шундай ҳам COVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгариши туфайли зарар кўрган глобал иқтисодиётга қўшимча салбий таъсир кўрсатмай қолмади.
Жамғарма 100 дан зиёд мамлакат ва минтақада озиқ-овқат, энергия ва молиявий инқирозга қарши чораларни қўллаб-қувватлаш учун 22,9 миллион доллар сарфлайди.
Германия озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшма жамғармага аллақачон 2,7 миллион доллар ажратган.