Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Ғазога ёрдам етказиб беришга чақирмоқда
20:55 / 2023-12-23

БМТ Хавфсизлик Кенгашида бир неча кун давом этган музокарадан сўнг Ғазо секторидаги гуманитар вазият бўйича резолюция қабул қилди, деб ёзмоқда “Deutsche Welle”.

Бирлашган Араб Амирликлари томонидан тақдим этилган ташаббусни 13 давлат қўллаб-қувватлади, АҚШ ва Россия делегациялари бетараф қолди. Ҳужжат Исроилни Ғазо секторига “зудлик билан хавфсиз ва тўсиқсиз гуманитар ёрдам келишини таъминлаш”га чақиради.

“Кўмак минтақага барча мавжуд чегара пунктлари орқали кириши керак”, –  дейилади резолюцияда.

БМТ Бош котиби томонидан тайинланган координатор зиддиятда иштирок этмаган давлатлар орқали Ғазога гуманитар ёрдам оқимини тезлаштириш механизмини тезда ўрнатиш кераклигини айтган. Шу билан бирга ХК Фаластин – Исроил можаросида иштирок этаётган томонларни ёрдам етказиб бериш жараёнини тезлаштириш учун “кечиктирмасдан ва тўсиқсиз” координатор билан ҳамкорлик қилишга чақирган. Дастлаб, мазкур резолюция бўйича овоз бериш 18 декабрда ўтказилиши кутилганди, бироқ йиғилиш бир неча бор қолдирилди. Резолюциянинг қабул қилинган матнидан баъзи парчалар Қўшма Штатлар босими туфайли олиб ташланган. Яъни, ҳужжатда энди “халқаро гуманитар ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилиши, жумладан аҳоли ва фуқаролик объектларига ўзбошимчалик билан қилинган ҳужум”ни қораловчи банд мавжуд эмас.

Дарвоқе, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури мутахассислари Ғазо секторидаги турмуш шароити ниҳоятда аянчли аҳволга келиб қолганини таъкидлаган.