Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Ғазо секторидаги қонунбузарликларни текшириш учун комиссия тузишга чақирди
10:36 / 2021-05-28

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ғазо сектори ва Исроилда йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни текшириш бўйича комиссия тузишга чақиради, дейилади Фаластин атрофида юзага келган вазиятга бағишланган Инсон ҳуқуқлари кенгаши махсус сессияси якуни бўйича қабул қилинган резолюцияда.

Мазкур ҳужжат бўйича овоз бериш Германия талабига кўра  бўлиб ўтган. Унда кенгашга аъзо 47 мамлакатнинг 24 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди. 14 мамлакат бетараф қолган.

Резолюция лойиҳаси Покистон томондан тақдим этилган эди.