Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Февраль охиридан бери Украинада 6,5 мингга яқин оддий аҳоли вакили ҳалок бўлган
16:33 / 2022-11-09

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотига кўра, Украинада 24 февралдан 6 ноябргача ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлганлар сони 6 490 нафарга етди. Бу ҳақда “Аналдолу” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, яна 9 972 киши жароҳат олган.

Қурбонларнинг аксариятига узоқ масофага мўлжалланган портловчи қуроллар, жумладан, оғир артиллерия воситаси ёки ракетадан зарар етказилган.

Бошқарма вакили таъкидлашича, ҳақиқий рақам бундан анча юқори бўлиши мумкин, чунки шиддатли жанг кечган жойлардан олинган маълумотлар тарқатилиши кечикади ёки баъзан, ҳисобот тасдиқланиши кутилади.

БМТ ҳужжатида, хусусан, Мариуполь (Донецк вилояти), Изюм (Харьков вилояти), Лисичанск, Попасна ва Северодонецк (Луганск вилояти)да тинч аҳоли орасида кўп қурбон берилган.

ЎзА