Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: фаластинлик қочоқлар учун қўшимча бошпаналар қуриш режаси ишлаб чиқилди
10:06 / 2021-05-17

БМТнинг фаластинлик қочоқларга кўмак бериш бўйича Ўрта Шарқдаги агентлигидан маълум қилинишича, бошпана излаб Ғазони тарк этган фаластинлик қочоқларнинг 38 минг нафари марказга мурожаат қилган.

“Ғазодаги вайронагарчиликлар мислсиз даражага етмоқда, агар вазиятнинг беқарорлиги сақланиб қолаверса, марказ томонидан улар учун 50 та бошпана объектлари бунёд этилишига доир режа ишлаб чиқилди”, деди ташкилотнинг Фаластин анклави вакили Аднан Абу Хасна.  

Аввалроқ, агентлик қочоқларни қабул қилувчи объект-мактабларини ташкил қилгани ва улар фаластинликлар билан тўлгани ҳақида хабар берилганди, дейилади “РИА Новости” хабарида.