French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ дунёда оммавий очарчилик хавфи кучайганидан огоҳлантирмоқда
14:53 / 2022-07-20

Жаҳон ҳамжамияти агар ҳозирги озиқ-овқат инқирозини жиддий қабул қилмаса оммавий очарчиликка, сиёсий ларзаларга ва назоратсиз миграцияга дуч келиши мумкин, дейди БМТнинг озиқ-овқат дастури ижрочи директори Девид Бизли.

«Биз ҳозирданоқ чуқур инқироз билан тўқнаш келмоқдамиз. Агар ушбу инқирозни стратегик ва самарали бартараф қила олмасак бизни оммавий очарчилик, ўнлаб мамлакатларда беқарорлик ва оммавий миграция кутмоқда», - деди Бизли Халқаро ишлар бўйича кенгаш доирасида уюштирилган баҳс-мунозарада сўзга чиқиб. 

БМТ вакилининг огоҳлантиришича, келаси йилда озиқ-овқат танқислиги билан боғлиқ вазият янада ёмон бўлиши мумкин. Халқаро ҳамжамият озиқ-овқат маҳсулотлари нархи келгуси 6-12 ой ичида ошиб кетишидан хавотир олмоқда. Шундан кейин ҳам мазкур муаммо ижобий ҳал қилинмаса, дунё озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига дуч келиши мумкин. 

Бизлининг фикрича, вазият Россия ва Беларуснинг жаҳон бозорига чиқараётган ўғитларига чеклов қўйилгани сабабли янада ёмонлашиши мумкин.