Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: дунё бўйлаб ҳар 11 дақиқада бир аёл ёки қиз оила аъзолари қурбони бўлади
19:46 / 2021-11-30

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқарма ижрочи директори Гада Валининг сўзига кўра, дунёда аёл ёки қиз ҳар 11 дақиқада ўз оила аъзоси томонидан ўлдирилмоқда.

Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси томонидан эълон қилинган янги маълумотга кўра, 2020 йилда дунё бўйлаб 47 минг аёл ва қиз яқин шериклари ёки оила аъзолари қўлида ҳалок бўлган.

– Кўплаб минтақаларда гендер асосидаги зўравонлик ҳақидаги маълумотлар чекланганича қолмоқда, бироқ аёл ва қизларнинг ўлдирилиши тўғрисидаги мавжуд далиллар сўнгги 10 йил ичида вазият яхшиланмаганини кўрсатмоқда, – дейди Гада Вали.

Унинг айтишича, гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олиш, аёл ва қизларнинг ҳаёти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА