Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ “дон маҳсулотлари келишуви” доирасида кемалар ҳаракати қачон бошланишини маълум қилди
11:05 / 2022-11-02

“Қора денгиз дон маҳсулотлари ташаббуси” бўйича БМТ мувофиқлаштирувчиси Амир Абдулла озиқ-овқат юкланган кемаларнинг ҳаракати пайшанба куни қайтадан бошланишини маълум қилди.

"Украинадан дон ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини давом эттириш керак. 2 ноябрда "Қора денгиз дон маҳсулотлари ташаббуси" доирасида кемаларнинг ҳаракати кўзда тутилмаган бўлсада, юк ортилган кемалар пайшанба куни йўлга чиқишини кутмоқдамиз", – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

Сешанба куни Владимир Путин Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан дон маҳсулотлари келишувини муҳокама қилди.  Россия етакчисининг таъкидлашича,  Москва кемалар қатновини қайта йўлга қўйиш масаласини Киев гуманитар йўлакларни ҳарбий мақсадда фойдаланмаслик кафолатини берсагина кўриб чиқишга тайёр.  

Истанбул манбаларидан хабардор шахснинг РИА Новостига маълум қилишича, дон йўлаги хавфсизлиги кафолати билан боғлиқ  масала ҳозир муҳокама қилинмоқда, лекин аниқ тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади.  

Шу билан бирга, Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акарнинг баёнот беришича, Туркия байроғи остида сузаётган кемалар агромаҳсулотларни дон йўлаги бўйлаб ташишда давом этади.  

29 октябрь куни Украина қўшинлари Севастополдаги Қора денгиз флоти кемалари ва инфратузилмаларига зарбалар берган эди. Россия томони Украинани гуманитар йўлаклардан ҳарбий мақсадда фойдаланаётганликда айблаб, озиқ-овқат ортган кемалар қатновини номаълум муддатга тўхтатиб қўйди.