Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котибининг ёрдамчиси билан икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
12:31 / 2025-09-20

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош котибининг ёрдамчиси – БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик билан учрашди.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилинган.   

“–Ўзбекистон ва БМТнинг қўшма тадбирларини, жумладан, олий даражадаги ташрифларни ахборот билан таъминлаш ва ёритиш жараёнида хизматларимиз доимий равишда яқин ҳамкорлик қилиб келаётгани, ўзаро қўллаб-қувватлаш анъанага айланганини мамнуният билан қайд этдим.  

Журналистлар ўртасида тажриба алмашиш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар истиқболларига алоҳида эътибор қаратдик. Бу жараёнда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли тузилма ва институтлари имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Шу маънода, Ўзбекистон ва БМТнинг қўшма ташаббусларини кенг ёритишда юртимиз оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни билдирдик”, – деб ёзади Шерзод Асадов.