БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари ёшлар билан учрашди
Пойтахтимиздаги "Китоб олами" мажмуасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад хоним ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда БМТнинг Ўзбекистон ёшларига мўлжалланган мақсадли лойиҳалари сонини кўпайтириш чораларини кўриш ва волонтёрлик бўйича ғояларни оммалаштириш ва илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид сиёсат доирасидаги янги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, бундай лойиҳаларда БМТ ҳамда бошқа халқаро ҳамкорлар иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА