БМТ Бош котиби: Ядровий қурол тарих бўлиб қолиши керак
Жаҳон ҳамжамияти ядро қуролини синовдан ўтказишдан абадий воз кечиши керак, бу турдаги қуроллар тарихда қолиши шарт. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг навбатдаги баёноти шу мазмунда.
“Дунёмиз етарлича узоқ вақт давомида ядро қуроли гаровида бўлиб келди. Бу ўлим воситаси на ғалабани, на хавфсизликни кафолатлайди, фақат бор нарсани йўқ қилишга мўлжалланган. Келинглар, ядро синови абадий тўхташини таъминлайлик ва ядровий қуроллар тарихда қолиб кетсин”, деб ёзди Бош котиб ижтомоий тармоқдаги саҳифасида.
29 август – Халқаро ядро синовига қарши кураш куни, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йил 2 декабрда эълон қилинган.
Мазкур сананинг танланиши 1991 йил 29 августда Қозоғистондаги дунёдаги энг йирик ядровий иншоотлардан бири - Семипалатинск полигони ёпилиши билан боғлиқ.