Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котиби воситачи бўлиши керак. Гуманитар ёрдамга эҳтиёж бор...
11:04 / 2023-02-16

Россия – Украина

Хитой халқаро ҳамжамият билан биргаликда Украина зиддиятини сиёсий йўллар билан ҳал этиш масаласида тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси раиси, Сиёсий бюро аъзоси Ван И Франция Президенти Эммануэль Макрон билан суҳбат чоғида айтиб ўтган.  

Ван И Украина масаласида ХХР холис ва адолатли қарашларини сақлаб қолмоқда ва доим тинчлик музокаралари ўтказиш тарафдори бўлганини таъкидлади.  

Шунингдек, Ван И Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна билан учрашган.  

ТИВ матбуот хизмати баёнотида “БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари бўлган икки давлат Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш тамойилига содиқ эканликларини қайд этди”, дейилади.  

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Киевни Қрим ярим оролини қайтариб олишга фаол ундамаётганини айтган. Бу ҳақда “Politico” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.  

“Украинанинг Қримни қайтариб олиши Россия томонидан жиддий жавоб беришга олиб келиши мумкин”, деб қўшимча қилган Блинкен.  

Қўшма Штатлар Давлат департаментининг давлатга ёрдам кўрсатиш бошқармаси директори Дафна Рэнд АҚШ ҳукумати яқин ойларда Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш учун яна 10 миллиард доллар беришини айтди.  

Ўтган йили бу мақсадлар учун 13 миллиард берилганини эслатиб ўтди Рэнд.  

“Маблағлар Украина давлат хизматларини амалга ошириш, шу жумладан, мактаблар, касалхоналар ва коммунал хизматлар ишини қўллашга сарфланган”, деб қўшимча қилди у.  

Ирландиядан сайланган Европарламент депутати Мик Уоллес Ғарбнинг Киевга бераётган ҳарбий ёрдамларини “ақлдан озган”, деб ҳисоблашини урғулади.  

“Сиёсатчилар мазкур зиддиятни тўхтамаслик учун барча имкониятларини ишга солишмоқда. Ғарб можаро оқибатида келиб чиқадиган ташвишларни ҳисобга олмасдан тобора унинг ичига чуқур кириб бормоқда”, деди Уоллес.  

ЕИ БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Украина можаросини ҳал этиш ишида воситачилик қилишга даъват қилмоқчи. Бу ҳақда ЕИ дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррель баёнот берди.  

“Украинада тинчликка эришиш учун бугунгидан ҳам  кўпроқ ҳарбий ёрдам беришимиз керак. Бу билан баробар дипломатик музокара учун турли йўлларни ахтармоғимиз лозим. Шу муносабат билан воситачилик масаласида Бош котибга мурожаат қилмоқчимиз”, деган Боррель.  

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитснинг маълумотига кўра, 2022 йилда Украинада етти мингдан ортиқ фуқаро халок бўлган, 12 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда у Женевада ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.  

БМТ халқаро ҳамжамиятга мурожаат этиб, Украина аҳолисига гуманитар эҳтиёжлари ва Европанинг 10 давлатида қочоқ бўлиб юрган украиналикларга ёрдам бериш учун 5,6 миллиард доллар зарурлиги ҳақида билдирган.  

 

Аброр ХОН, ЎзА