Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котиби Украина инқирозини бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун Туркияга миннатдорчилик билдирди
10:37 / 2022-06-01

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Туркияга Украина можаросини бартараф қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди, лекин режалаштирилаётган шартноманинг тафсилотларини ошкор қилмоқчи эмас, деди бош котибнинг вакили Стефан Дюжаррик журналистлар учун уюштирилган брифингда.

"Биз Туркиянинг телефон орқали музокара ўтказгани ҳақида берган хабарини кўрдик. Бош котиб Қора денгиздаги вазият бўйича ҳамда можарони бартараф қилиш йўлида амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари учун Туркияга миннатдорчилик билдирди", – деди Дюжаррик ТАСС агентлиги вакилининг саволларига жавоб берар экан.  

Аввалроқ Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған офиси Туркия етакчиси Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефонда музокара ўтказганини маълум қилган эди. Музокараларда Қора денгиз бўйлаб кемалар қатнови билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинган.  

Анқарадан маълум қилинишича, Эрдоған Россия ва Украина вакилларининг БМТ иштирокида учрашувини Истанбулда ташкил этиш масаласини ҳам кўтарган.