Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котиби Россияни ғалла келишувига қайтармоқчи
11:20 / 2023-07-25

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш Россияни, “ўзининг сўнгги таклифига мувофиқ”, дон келишувида иштирок этишни қайта тиклашга чақирди. Бу ҳақда юқори мартабали мулозим Римда бўлиб ўтган БМТ озиқ-овқат тизими бўйича саммитида айтиб ўтди.

“Қора денгиз ташаббуси тугаши билан энг заиф қатлам яна юқори нарх тўлай бошлайди. Биз аллақачон буғдой ва маккажўхори жаҳон нархига салбий таъсир кўрсатаётганини кўряпмиз, бундан ҳамма азият чекмоқда”, – деди у. Гутерриш сўзларига кўра, Қора денгиз дон ташаббуси амалга оширилиши минглаб кемалар ёрдамида Украина ва Россия Федерацияси портларидан 32 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотини хавфсиз экспорт қилиш имконини берди. У дон битими жаҳон бўйлаб нарх барқарорлигини таъминлашга катта ҳисса қўшгани, натижада озиқ-овқат нархи 2022 йилга нисбатан 23 фоиз арзонлашганини таъкидлади.  

ЎзА