БМТ бош котиби Россия ва АҚШни ядровий қуролларни қисқартириш бўйича келишиб олишга чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ва АҚШни келгусида ядровий қуролларни қисқартириш бўйича келишиб олишга чақирди.
“ТАСС” хабарида айтилишича, бош котиб икки давлат ядровий қуролланиш бўйича янги келишувни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, мазкур саъй-ҳаракат янги ҳавфларнинг олдини олади. Эслатиб ўтамиз, 29 майда Гутерриш АҚШнинг Очиқ осмон бўйича ҳалқаро келишувдан чиқишидан хавотирини баён этиб, бу ҳолатни “АҚШ ва Россия ўртасидаги қурол назорати тартибининг емирилиши”, деб атаганди.