БМТ Бош котиби ўринбосари Туркияга боради
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш зилзиладан сўнг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитсни Туркияга юборади, деб ёзди «РИА Новости» ташкилот хабарига таяниб.
Душанба куни юз берган кучли зилзила туфайли Туркия ва Суриянинг бир қатор ҳудудлари вайрон бўлган. Айни пайтгача қурбонлар сони 12 300 кишидан ошган. Президент Режеп Таййип Эрдоған етти кунлик миллий мотам, табиий офатдан жабр кўрган 10 вилоятда уч ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда зилзила оқибатида 1 200 дан кўп фуқаро ҳалок бўлган, 2 мингдан зиёд одам жароҳатланган. Қидирув, қутқарув ишлари давом этмоқда.
ЎзА