Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котиби ўринбосари Самарқандда
16:35 / 2023-04-29

Мамлактимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Бош котибининг ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаерова Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Жумладан, Амир Темур мақбараси, Регистон майдонида бўлган меҳмон халқимиз тарихи, бой маданий меросини ҳайрат билан томоша қилди.

[gallery-11636]

Ольга Алгаерова Самарқанддаги бетакрор тарихий обидалар, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Қадимий Сиёб деҳқон бозорига ташриф ҳам меҳмонларга манзур бўлди. Делегация аъзолари Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси билан ҳам танишди.  

 Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА