БМТ бош котиби Каховка ГЭСи вайрон қилинишига муносабат билдирди
БМТ фуқаро инфратузилмалари объектларига ҳужумларни тўхтатишга чақиради ва тезкор тартибда Каховка ГЭС вайронагарчиликларидан жабр кўрганларга ёрдам жўнатади, деб баёнот берди сешанба куни БМТ бош котиби Антонио Гутерриш.
“БМТ ва гуманитар шерикларимиз Украина ҳукумати билан келишган ҳолда зудлик билан тоза ичимлик суви, сувни тозалаш учун таблеткалар ҳамда бошқа энг зарур ёрдамларни ҳалокат содир бўлган ҳудудга жўнатади”, – деди ташкилот бош котиби журналистларга.
Унинг таъкидлашича, Каховка ГЭСи ҳалокати нафақат фуқаролар фожиаси, балки экологик фалокат ҳамдир. Бош котибнинг айтишича, БМТ ГЭСнинг вайрон этилишига тегишли мустақил маълумотларга эга эмас, шундай бўлсада, фуқаро объектларига ҳужум қилишни тўхтатишга чақиради.
“Тинч аҳолига ва фуқаро инфратузилмалари объектларига ҳужум қилишни тўхтатиш керак, халқаро гуманитар ҳуқуқ ва нормаларга амал қилиниши ва бунинг учун жавобгарлик таъминланиши зарур”, – деди БМТ бош котиби.