БМТ Бош котиби Ироқ ҳукумати ва намойишчиларни ўзаро мулоқотга киришишга чақирмоқда
“БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Ироқ ҳукумати ва намойишчиларни ўзаро мулоқотга киришишга чақиради”, деди бош котибнинг расмий вакили Стефана Дюжаррик.
“БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Ироқ ҳукумати ва намойишчиларни ўзаро мулоқотга киришишга чақиради”, деди бош котибнинг расмий вакили Стефана Дюжаррик. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.
“Бош котиб Ироқдаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда”, дейилади унинг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни бошланган норозилик намойиши нафақат пойтахт, балки бир неча провинцияларни қамраб олган. Намойишчилар ҳукумат истеъфосини ва турмуш шароитлари яхшиланишини талаб қилмоқда.