Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Тель-Авив ҳукуматини босиб олинган Ғарбий Соҳил ҳудудида ерларни рўйхатга олиш тартиб-қоидасини қайта бошлагани учун қоралади.
Бош котиб вакили Стефан Дюжаррик матбуот анжуманида журналистларга Исроил Ғарбий Соҳилда инсон ҳуқуқи тамойилини бузаётгани хусусида маълумот берди.
Мазкур амалиёт фаластинликларни мулкдан маҳрум қилиш, минтақада Исроил назоратини кенгайтириш хавфини туғдириши мумкин.
- Бундай чоралар нафақат барқарорликка путур етказади, балки Халқаро суд эслатганидек, ноқонуний ва халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатдир, - деди Дюжаррик. - Бош котибнинг "босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги барча аҳоли манзиллари, жумладан Шарқий Қуддус билан боғлиқ режим бекор қилинган" деган фикрига қўшиламан.
Вакил Исроил ҳукуматини мазкур қарорни бекор қилишга чақирди.
Исроил ва Фаластин маъмурияти ўртасидаги Осло келишувига кўра, C ҳудуди Ғарбий Соҳилнинг 61 фоизини қамраб олади. Тель-Авивнинг бу масала бўйича сўнгги қарори C зонаси ерларини "давлат мулки" сифатида рўйхатдан ўтказишга йўл очади.
Г.Сатторова, ЎзА