Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котиби дунёда қашшоқлик даражаси ортганидан ташвиш билдирди
12:02 / 2021-10-12

COVID-19 пандемияси 100 миллиондан зиёд кишини қашшоқликка маҳкум этди, тўрт миллиард киши ижтимоий қўллаб-қувватланмаган, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Халқаро валюта фондининг давлатларнинг коронавирус пандемиясидан кейин қайта тикланишига бағишлаб ўтказган тадбирида сўзга чиқиб.

"Уларга зудлик билан кўрсатилиши зарур бўлган соғлиқни сақлаш тизими йўқ, даромадлари ҳам йўқ", - деди Гутерреш.

Унинг таъкидлашича, вакцинация бўйича ҳам тенгсизлик кузатилмоқда. Бу ҳам миллионлаб кишининг ўлимига сабаб бўлади ва иқтисодий пасайишни узайтиради. Кўрилган триллион доллардан ошиши мумкин ва ҳаммадан ҳам камбағал мамлакатларга оғир зарба бўлади. "Пандемияга нўқта қўйиш ва дунё иқтисодиётини барқарор ва кенг миқёсда тиклаш учун бизга дадил жамоавий сакраш талаб этилади", - деди бош котиб.