БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистонда вазият назоратдан чиқиб кетаётгани ҳақда баёнот берди.
"Жабрдийда афғон халқи учун тасаввур қилиб бўлмайдиган фожеа, Афғонистон назоратдан чиқиб кетмоқда", - деди Антониу Гутерриш мамлакатда юзага келган вазият ҳақида берган махсус баёнотида.
Унинг маълум қилишича, сўнгги ойларда мингдан зиёд тинч аҳоли уруш қурбонига айланган, камида 241 минг киши бош-панасиз қолган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўз баёнотида "Толибон" ҳаракатини ҳужум уюштиришни бас қилишга чақирган ва агар ҳакимият куч билан эгалланса фуқаролар уруши бошланиши ёки мамлакат яккалаб қўйилиши ҳақида огоҳлантирди.
"Мен “Толибон” ни зудлик билан босқинчиликни тўхтатишга ва Афғонистон ва унинг халқи манфаатлари йўлида чин кўнгилдан музокаралар олиб боришга чақираман", - деди у мамлакатда юзага келган вазият ҳақида берган баёнатида.
Антониу Гутерриш ҳокимиятнинг ҳарбий куч ёрдами билан эгалланиши “узоқ давом этадиган фуқаролар урушига ёки Афғонистоннинг бутунлай яккаланиб қолишига” олиб келади, дея огоҳлантирди.
Шунингдек, БМТ Бош котиби Афғонистонинг “Толибон” ҳаракати назоратига ўтган туманларда инсон ҳуқуқлари бузилишининг илк белгилари кузатилаётганидан қаттиқ хавотирда эканини билдирди.
"Мен “Толибон” ҳаракати эгаллаб олган туманларда инсон ҳуқуқлари чекланаётганининг илк белгиларини кўриб қаттиқ хавотирдаман, бу чекловлар айниқса, аёллар ва журналистларга бўлган муносабатларда яққол кўзга ташланмоқда", - деди у.