French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Беларусни халқаро мажбуриятларга амал қилишга чақирди
10:02 / 2021-05-25

БМТ бош котиби Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга хавотир билдириб, ҳукуматни халқаро мажбуриятларига амал қилишга чақирди, деди бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифинг чоғида.

"БМТ бош котиби Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан ҳамон хавотирда. У Беларусь ҳукуматини ўз зиммасига олган барча халқаро мажбуриятларига амал қилишга чақиради, - деди Дюжаррик.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ryanair компаниясига қарашли самолёти атрофида юзага келган вазиятдан хавотир билдирган ва ушбу иш бўйича текширувларнинг  шаффофлигини таъминлашга чақиради, деди Стефан Дюжаррик.

"БМТ бош котиби 23 май куни йўловчи самолётнинг Беларусда мажбуран қўндирилиши ва самолёт бортида бўлган беларуслик журналист Роман Протасевичнинг ҳибсга олинишидан хавотир билдирди", - деди Дюжаррик.

23 май куни Афина шаҳридан  Вильнюсга учаётган Ryanair самолёти миналаштирилган деган хабардан кейин Минск аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди. Беларуслик ҳуқуқ ҳимоячилар ушбу самолётда Nexta Telegram каналининг асосчиси Роман Протасевич борлиги ҳақида хабар тарқатишди. Роман Протасевич Беларусда экстремист, деб тан олинган. Минск аэропортида у ҳибсга олинган, самолёт эса кейинчалик  ўз йўлида парвозни давом эттирган.